МИГРАЦИЯДАН ҚАЙТГАН ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2025-09-18 14:35:00 / Янгиликлар

Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев раҳбарлигида туманда меҳнат миграциясидан қайтган ишсиз ёшлар ҳамда ҳозирда хорижда бўлиб қайтган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари жумладан, банклар томонидан тақдим этилаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида, ўз бизнесини йўлга қўйиш имкониятлари, давлат грантлари ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, ёшлар ва миграциядан қайтган фуқароларнинг ҳар бир таклифлари тингланиб, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Учрашувдан асосий мақсад – ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини эшитиш, шунингдек туман иқтисодиётида фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат бўлди.




