“Рақамли суд” – аҳоли учун янги имкониятлар!
2025-09-03 15:30:00 / Мажлислар

Нурота туманида маҳалла раислари иштирокида суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Навоий вилоят суди судьяси И. Турдиев, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б. Жумаев, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А. Ҳамраев, судья А. Баҳромов, Нурота тумани ҳокими ўринбосари Ш. Вафoев ҳамда маҳалла раислари иштирок этдилар.
Тадбирда Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б. Жумаев сўзга чиқиб, Президент фармони билан судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва “Рақамли суд” концепциясини босқичма-босқич амалга ошириш белгиланганини таъкидлади.
Йиғилиш давомида маҳалла раислари ҳам сўзга чиқиб, ушбу ислоҳотлар аҳолининг судларга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтираётгани, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилишда қулайлик яратиши ҳамда суд тизимида ишончни оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Шу билан бирга, йиғилишда “Рақамли суд” концепциясини амалиётга тўлиқ жорий этиш аҳолининг ҳаётида янги босқични бошлаб бериши, суд тизимини замон талабларига мослаштириши қайд этилди.
Нурота тумани ҳокимлиги ва суд органлари томонидан ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши юзасидан тизимли чоралар кўрилиши белгиланди.




