“Кашталар жилоси“ каштачилик ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма-фестивали ўтказилди.
2025-06-14 21:05:00 / Янгиликлар
Нурота тумани «Чашма» тарихий-меъморий мажмуасида ўтказилган фестивальда туман ҳокими А. Файзиев, Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари М. Мамадиярова, ҳунармандлар (касаначилар, санъат усталари, дизайнерлар), ҳунармандчилик йўналишидаги оилавий тадбиркорлар ва касаначилар, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, фаол хотин-қизлар, маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида «Қадриятларни қадрлаймиз!», «Янги Ўзбекистонда қадриятлар улуғ!» шиорлари асосида миллий либос ва миллий тақинчоқлар билан кўргазмали чиқишлар (подиумлар) ташкил этилди.
Шунингдек, «Энг яхши кашта», «Энг яхши каштадўз», «Каштадўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси», «Қадимий анъаналарни қайта тиклаган каштадўз», «Энг креатив каштадўз», «Энг ёш шогирд» каби номинациялар бўйича бир гуруҳ соҳа вакиллари тақдирланди.
Фестиваль давомида туман маданият марказининг миллий руҳдаги чиқишлари, шунингдек, Навоий вилояти филармонияси хонандалари ижросидаги қўшиқлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.





