Иккинчи Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми
2025-06-02 16:50:00 / Янгиликлар
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Иккинчи Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев G2B (ҳукумат–бизнес) форматидаги учрашувлар чоғида Хитой Халқ Республикасининг йирик компаниялари вакиллари билан самарали музокаралар олиб борди.

Хусусан, Хитойнинг Фужиан провинсиясида фаолият юритаётган “Fuhua Stone” Co., Ltd. компанияси билан гранитни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу лойиҳа доирасида замонавий технологиялар асосида гранит маҳсулотларини қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорларга экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, шу йўналишдаги қўшма лойиҳаларни ривожлантириш мақсадида “Fuhua Stone” Co., Ltd. компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди ҳамда компания вакиллари яқин кунларда туманда жойлашган ишлаб чиқариш имкониятлари билан танишиш учун ташриф буюришга таклиф этилди.


