НУРОТА ТУМАНИ ҲОКИМИ АЗАМАТ ФАЙЗИЕВ ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2025-04-29 14:00:00 / Янгиликлар
Нурота тумани ҳокими А. Файзиев Хитой Халқ Республикасининг инвесторлари томонидан ташкил этилган “SHIJI JIANFA STONE” МЧЖ ХК вакилларини қабул қилди.

Учрашув давомида "Сувлиқ" МФЙ ҳудудида гранит тошларини қазиб олиш ҳамда "Нурфахр" МФЙда ушбу тошларни қайта ишлаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорлик истиқболлари, инвестиция салоҳияти ва ҳудудда янги иш ўринлари яратиш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.


