"ЧУЯ" МАҲАЛЛАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ
2025-04-24 15:55:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 9-апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025-йил 14-февралда тасдиқланган "Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-62-сонли қарор доирасида ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Нурота тумани "Чуя" МФЙ аҳолиси, ёшлари ҳамда хотин-қизлари иштирокида сайёр учрашув ўтказилди.

Тадбиркорлик фаолиятига оид мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиш мақсадида ўтказилган сайёр учрашувда туман ҳокими Азамат Файзиев ҳамда ҳамкор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, тадбиркорлар, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларнинг долзарб муаммо ва таклифларини ўрганиш билан бирга "Чуя" қишлоғида туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди.


