ХОРИЖДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ТУМАНДОШЛАР БИЛАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-05 21:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-59-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев раҳбарлигида онлайн мулоқот ташкил этилди.
Zoom платформаси орқали ўтказилган мулоқотда хорижий давлатларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган нуроталик ватандошлар иштирок этди.
Суҳбат давомида ватандошларимизнинг хориждаги меҳнат ва яшаш шароитлари, уларни қийнаётган муаммолар, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, юртимизга қайтганидан сўнг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Туман ҳокими тумандошларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаб, билдирилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўришни белгилади.
Асосий мақсад — хорижда меҳнат қилаётган ҳар бир ватандош билан доимий алоқада бўлиш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда зарур кўмакни ўз вақтида кўрсатишдир.




