НУРОТА ТАРИХИ ВА МАЪНАВИЯТИ АКС ЭТГАН ЯНГИ АСАР ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-10-08 14:10:00 / Янгиликлар

Нурота тумани Маданият маркази биносида таниқли ёзувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби Суюндик Мустафо Нуротоийнинг “Нуротанинг нурли фарзанди” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев, ҳокимлик масъуллари, корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, таълим соҳаси вакиллари, нуронийлар, шунингдек, ёзувчининг яқин қариндошлари, ёшликдаги дўстлари иштирок этди.
Тақдимот давомида янги асарнинг мазмун-моҳияти, муаллифнинг кўп йиллик ижодий фаолияти, Нуротанинг тарихи, маънавий-маданий мероси ва ҳудуддан етишиб чиққан фидойи инсонлар ҳаётини ўрганишдаги аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари китоб муаллифи Суюндик Мустафо Нуротоий билан онлайн тарзда боғланиб, унинг ижодий фаолияти, янги асарнинг яратилиш тарихи ва китобда Нурота тарихи ҳамда унинг муносиб фарзандлари ҳаёти ёритилгани ҳақида суҳбатлашдилар.
Сўзга чиққанлар томонидан “Нуротанинг нурли фарзанди” китоби ёш авлодни миллий қадриятлар ва тарихий хотирага ҳурмат руҳида тарбиялаш, Нуротанинг бой маънавий мероси ҳамда ҳудуддан етишиб чиққан фидойи инсонлар ҳаётини кенг тарғиб этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.







