КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
2026-10-02 10:10:00 / Мажлислар

Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев раҳбарлигида Зоом платформаси орқали камбағалликка бириктирилган масъуллар, «Маҳалла еттилиги» ва маҳалла банкирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда «Камбағал оилалар реестри»га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, ўзини ўзи банд қилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда субсидия, ссуда ва имтиёзли кредитлар орқали барқарор даромад манбаларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, хатлов натижасида аниқланган ишсиз фуқароларни манзилли ишга жойлаштириш, «Омбор китоби» тизими доирасидаги ишларни сифатли ташкил этиш, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда муддати келган оилаларда қайта сўровномаларни ўз вақтида ўтказиш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш, аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ва аҳолининг даромадларини оширишга қаратилган амалий чораларни кучайтириш бўйича масъулларга аниқ ва қатъий топшириқлар берилди.


