НУРОТА — 100 ЙИЛЛИК ТУМАН ЭМАС, МИНГ ЙИЛЛИК ТАРИХ СОҲИБИ!
2026-09-29 10:10:00 / Янгиликлар

29-сентябр — Нурота тумани тарихидаги муҳим сана. Бундан роппа-роса 100 йил аввал Нурота тумани қайта ташкил топган.
Нурота тумани 1926-йил 29-сентябрда ташкил этилган бўлиб, у йиллар давомида вилоятлар таркибида бир неча бор ўзгаришларни бошдан кечирган:
1930-йил 17-август – Самарқанд вилояти таркибига киритилган
1982-йил – Навоий вилояти таркибига ўтган
1988-йил – Яна Самарқанд вилояти таркибида
1992-йил март – Қайтадан Навоий вилояти таркибига киритилган.
Аммо Нуротанинг тарихи бу санадан анча олдин бошланган.
Асрлар қаъридан келаётган Нурота — қадимий сивилизация излари, тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар ва бой маданий меросни ўзида мужассам этган маскан. Унинг тарихи шу қадар қадимийки, Нурота Бухоро каби Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарлари билан тенгдош, айрим тарихий манбаларда эса ундан ҳам қадимий маскан сифатида тилга олинади.
Чашма, Нур қалъаси, қадимий зиёратгоҳлар, бетакрор табиат ва асрлар давомида шаклланган ҳунармандчилик анъаналари — Нуротанинг ўзига хос тарихий қиёфасини белгилаб келмоқда.
100 йил — туманнинг замонавий маъмурий тарихидаги муҳим босқич.
Нуротанинг асл ёши эса — асрлар қаърида.
Бугун эса бу қадимий замин тарих ва замонавий тараққиёт уйғунлашган, янги қиёфага эга бўлаётган масканга айланмоқда.
Нурота тумани ташкил топганининг 100 йиллиги муборак бўлсин!
