9 ОЙЛИК ТАҲЛИЛ: ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА АНИҚ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
2026-09-28 14:05:00 / Мажлислар

Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев раислигида туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспекторлари фаолиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги ПҚ-5050-сон ҳамда 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сон қарорлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида туманда содир этилган жиноятлар атрофлича таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари муҳокама қилинди. Жиноятчиликнинг олдини олишда маҳаллабай ишлаш самарадорлигини ошириш, муаммоли ҳудудлар ва оилаларни манзилли назоратга олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилишда профилактика инспекторларига ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий чораларни кучайтириш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.
Белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан масъулларнинг шахсий жавобгарлиги қайд этилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни суст ташкил этишга йўл қўймаслик бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.




