НУРОТАДА “НАҚШЛАР ВА НУРЛАР” МИЛЛИЙ КАШТАЧИЛИК МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2026-09-23 11:35:00 / Янгиликлар

Нурота туманида “Янги Ўзбекистон” қиёфасидаги туман — “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури доирасида навбатдаги муҳим лойиҳа — “Нақшлар ва нурлар” миллий каштачилик маркази қурилишига старт берилди.
Мазкур лойиҳа 14,4 млрд. сўм маблағ — Республика АТ “Халқ банки” маблағлари эвазига бунёд этилмоқда.
Туман ҳокими Азамат Файзиев ҳамда масъул мутасаддилар иштирокида марказ қуриладиган ҳудудда олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Мазкур марказда Нуротанинг бой каштачилик анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, маҳаллий ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш этиш ҳамда сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш кўзда тутилмоқда.
Марказда ҳунармандлар фаолияти учун зарур шароитлар яратилиши, миллий каштачилик намуналари кенг тарғиб қилиниши ва сайёҳлар учун ўзига хос ҳунармандчилик маскани шакллантирилиши режалаштирилган.
“Нақшлар ва нурлар” миллий каштачилик маркази Нуротанинг миллий ҳунармандчилик салоҳиятини намоён этувчи, сайёҳларни жалб қилувчи ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилувчи замонавий масканлардан бирига айланади.





