СЎРОВНОМА
2026-09-17 11:35:00 / Янгиликлар
КОРИЗЛАР ҲУДУДИНИНГ КЕЛАЖАГИ БЎЙИЧА ФИКРИНГИЗ МУҲИМ!

Нурота туманидаги 2 300 йиллик тарихга эга қадимий сув ўтказиш иншооти — Коризлар ҳудуди бўйича мастер режа лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Ҳудуднинг тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, инфратузилмани ривожлантириш ва ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратишда жамоатчиликнинг фикр ва таклифлари муҳим аҳамиятга эга.
Сиз Коризлар ҳудудининг келажакдаги қиёфасини қандай тасаввур қиласиз?
Мастер режа лойиҳаси бўйича ўз фикр ва таклифларингизни қуйидаги сўровнома орқали билдиринг:
👉 СЎРОВНОМА: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLScerrpywP0Ah4RyuPq2kgunJ-nYrTRp5QmFj85hkoxZivNInw/viewform
Сизнинг фикрингиз муҳим!





