БИРЛАШИБ, БУЮК ТАРИХ ЯРАТАМИЗ! — НУРОТАДА “МАЪРИФАТ КАРВОНИ”
2026-09-17 11:15:00 / Янгиликлар

Нурота тумани ҳокимлиги биносида ҳудудий тарғиботчилар иштирокида “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тантанасидаги нутқида илгари сурилган эзгу ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилди.
Шунингдек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган ютуқ ва натижалар ҳамда келгусидаги устувор мақсад ва вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир давомида иштирокчилар мамлакат тараққиётида фуқаролик фаоллигини янада ошириш, жамиятда бунёдкорлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга чақирилди.





