МУҲИМ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНИБ, МАСЪУЛЛАРГА АНИҚ ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ
2026-08-24 11:35:00 / Мажлислар

Нурота тумани ҳокимлигида навбатдаги аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Азамат Файзиев, вилоят ҳокими ўринбосари Саъдулла Мирзаев ҳамда масъул раҳбарлар иштирок этди.
Йиғилишда ҳудудда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган бир қатор йўналишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, ижро интизоми, назоратдаги ҳужжатлар ва аввалги йиғилишларда берилган топшириқлар ижроси, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, маҳаллабай ишлаш тизими, Бандлик дастури ижроси, битирувчилар бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди.
Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, таълим муассасаларининг мавсумга шайлиги ҳамда келгусидаги вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда, шунингдек, қурилиш ва инвестиция лойиҳалари, “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман”, оғир тоифадаги маҳаллалар, “Ташаббусли буджет” лойиҳалари доирасидаги ишлар ҳамда энергия ресурсларини тежаш масалалари муҳокама қилинди.
Кун тартибидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа обектларини мавсумга тайёрлаш, коммунал хизматлар бўйича қарздорликларни камайтириш масалалари ҳам ўрин олди.
Якунида Мустақиллик байрамига тайёргарлик, байрам арафасида фойдаланишга топшириладиган обектлар ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг ҳолати кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Уларнинг ижроси назоратга олинди.





