СЕНТОБДА ЁЪЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛМОҚДА
2026-08-19 09:35:00 / Янгиликлар

“Сентоб” МФЙ ҳудудини туман маркази билан боғловчи йўлларни асфалтлаш, маҳаллага ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шарт-шароит яратиш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларнинг талаб-истакларини инобатга олган ҳолда ички йўлларни реконструкция қилиш ҳамда йўл инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, “Нурота туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси томонидан сел йўлига 2×2 метр ўлчамдаги икки қатор сув ўтказувчи қувурлар ўрнатилди. Шунингдек, жами 4,25 километр автомобил йўлига асфалт қопламаси ётқизилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар унинг 3,4 километри асфалтланди.
Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги транспорт қатнови учун қулайлик яратилиши, йўлларнинг фойдаланиш ҳолати яхшиланиши ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имконияти таъминланиши кўзда тутилган.



