МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
2026-08-18 10:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллик байрамини беталофат ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи А. Тасбаев, Нурота тумани ҳокими А. Файзиев ҳамда тегишли корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида Нурота туманида хавфсизликни таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар осойишталигини сақлаш, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш, санитария-ободонлаштириш ишларини якунлаш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга байрам тадбирларини хавфсиз ва тартибли ташкил этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



