ОБОДЛИК – БАРЧАМИЗНИНГ МАСЪУЛИЯТИМИЗ
2026-08-06 10:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимизда кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
📍 "Долзарб 40 кунлик" дастури доирасида Нурота туманида ҳам ҳудудларни обод ва озода сақлаш, марказий кўчалар ҳамда жамоат масканларининг санитария ҳолатини яхшилаш, йўл ёқаларини тартибга келтириш ва эстетик қиёфасини янада яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Саъдулла Мирзаев туманга кириш қисмида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Ўрганишлар давомида йўл бўйларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
✅ Шунингдек, ҳудудда ягона тартибни таъминлаш, савдо обектлари атрофининг озодалигини сақлаш ҳамда пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракати учун қулай шароит яратиш юзасидан масъул корхона ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.


