Навоий — 2030: Вилоятнинг янги тараққиёт стратегияси мақулланди
2026-08-05 10:15:00 / Янгиликлар

Навоий вилояти халқ депутатлари Кенгаши сессиясида вилоятни 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси («Навоий – 2030») лойиҳаси муҳокама қилинди.
🗂Асосий рақамлар ва эришилган марралар (2025 йил якунлари):
Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) — 13,4 млрд доллар;
Аҳоли жон бошига ЯҲМ — 12 минг доллар;
Йиллик иқтисодий ўсиш суръати — 7–8%.
🏆 2030 йилгача белгиланган асосий мақсадлар:
Иқтисодиёт: ЯҲМ ҳажмини 1,9 баравар ошириб, 25,8 млрд долларга, аҳоли жон бошига кўрсаткични эса 21,5 минг долларга етказиш.
Саноат ва хизматлар: Тўқимачилик ва қурилиш материалларидан тортиб рақамли хизматларгача ривожлантириш орқали саноатни 2,5 бараварга, хизматларни 2,2 бараварга ошириш.
Экспорт: Экспорт ҳажмини 2,3 млрд долларга ва географик қамровни 80 та давлатга етказиш (маҳсулот турлари камида 400 тага етказилади).
Аҳоли фаровонлиги: Камбағалликни «ноль» даражага тушириш ва ишсизликни 2% гача камайтириш.
Инфратузилма: 2 088 км йўл қуриш ва таъмирлаш, урбанизация даражасини 57,1% га етказиш ва тоза ичимлик суви таъминотини 91% га етказиш.
Экология ва «яшил» иқтисодиёт: Қайта тикланувчи энергия манбаларини 1,8 минг МВтга етказиш, 70,5 млн туп дарахт экиш ҳамда ўрмон майдонларини 63 минг гектарга кенгайтириш.
📈 Ижро ва мониторинг:
Стратегия доирасида ҳар бир туман учун муаммолар ва ривожланиш драйверларини акс эттирувчи «ҳудудий паспорт» шакллантирилади. Ижро жараёни рақамли платформалар орқали «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларда мониторинг қилиб борилади.
«Навоий – 2030» стратегияси — вилоятимизнинг 1 миллиондан ортиқ аҳолиси фаровонлиги ва ҳудуд иқтисодиётини мутлақо янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.




