30 миллион долларлик лойиҳа: Нуротада замонавий гранит ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
2026-07-31 10:10:00 / Янгиликлар

Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев Хитойнинг Зҳонг Леи Мининг МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчилари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган гранитни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасининг амалга оширилиш жараёни, қурилиш ишлари ҳамда истиқболдаги режалар атрофлича муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида корхонага туманнинг Истиқлол маҳалласидаги "Нурота гранит парки" кичик саноат зонаси ҳудудидан гранитни қайта ишлаш заводи қуриш учун 6,2 гектар, Сувлиқ маҳалласи ҳудудидан эса гранит қазиб олиш фаолиятини йўлга қўйиш учун 10 гектар ер майдони ауцион орқали ажратилган бўлиб, янги иш ўринлари яратилиши ҳамда ҳудуднинг экспорт салоҳияти янада оширилиши кутилмоқда.


