НУРОТАДА ЗАМОНАВИЙ ИСТИРОҲАТ МАСКАНИ БУНЁД ЭТИЛМОҚДА
2026-07-26 14:30:00 / Янгиликлар

"Янги Ўзбекистон" қиёфасидаги Нурота туманида аҳоли учун янада қулай ва замонавий муҳит яратиш мақсадида ободонлаштириш ҳамда бунёдкорлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, туман марказида жойлашган истироҳат боғи замонавий талаблар асосида реконструкция қилиниб, фуқароларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.
Шунингдек, ҳудудда пиёдалар учун замонавий саломатлик йўлакчалари барпо этилмоқда. Шу билан бирга, Миллий боғ ҳудудидаги фаввораларни капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Амалга оширилаётган мазкур ишлар Нуротанинг замонавий қиёфасини янада юксалтириш, аҳоли ва меҳмонлар учун шинам, кўркам ҳамда замонавий дам олиш масканини шакллантиришга хизмат қилади.





