“Пайшанба — ёшлар куни” доирасида Нурота туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалий семинар ташкил этилди
2026-07-23 18:15:00 / Янгиликлар

Семинарда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шокиржон Садинов, Навоий вилояти прокурори ўринбосари Равшан Намазов, шунингдек, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Амалий семинар давомида қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни қўллаш, ҳосилдорликни ошириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ҳамда ёшларни аграр тадбиркорликка кенг жалб этиш масалалари юзасидан мутахассислар томонидан амалий тавсиялар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида муваффақиятли фаолият юритиш бўйича зарур билим ва тажрибаларни ўзлаштирдилар.
Шунингдек, аграр соҳада ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва замонавий билим ҳамда тажрибаларни оммалаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.





