“Пайшанба — ёшлар куни” доирасида ёшлар билан учрашув ўтказилди
2026-07-23 17:30:00 / Янгиликлар

“Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан Нурота туманида қишлоқ хўжалиги соҳасига қизиқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев, Навоий вилояти прокурори ўринбосари Равшан Намазов, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Шокиржон Садинов шунингдек, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари иштирок этди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларни аграр тармоққа кенг жалб этиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.




