Халқаро экспертлар Нурота туманининг ривожланиш истиқболларини ўрганди
2026-07-20 08:35:00 / Янгиликлар

Нурота туманида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” ҳамда “Ўзбекистонда яшаш учун қулай ва барқарор шаҳарлар” дастурлари доирасида халқаро экспертлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими Азамат Файзиев халқаро консултантлар билан музокаралар олиб бориб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, мавжуд инфратузилма ҳолати ва ҳудудни комплекс ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.
Мулоқот давомида замонавий шаҳарсозлик ечимларини жорий этиш, инфратузилмани такомиллаштириш, ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда фазовий ривожланиш режалари ва мастер-режаларни ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур ҳамкорлик ҳудуднинг барқарор ривожланиши, аҳолининг яшаш сифати ва инвестицион салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.


