Нурота туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига бағишланган кенгайтирилган танқидий йиғилиш ўтказилди
2026-07-13 09:00:00 / Мажлислар

Нурота туманида 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати атрофлича таҳлил қилиниб, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кенгайтирилган мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими Азамат Файзиев, Навоий вилояти прокуратураси бўлими бошлиғи Соҳиб Жумаев, туман прокурори Нормурат Авазов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Аристангали Райханов иштирок этди.
Тадбирда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолини ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд камчиликлар танқидий таҳлил қилинди. Масъулларнинг фаолияти юзасидан аниқ хулосалар чиқарилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда профилактика ишлари самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.


