Ижро ишларида 20 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди
2026-06-25 14:15:00 / Янгиликлар

Сўнги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бўлим томонидан 57 млрд. 662 млн сўмлик 5 246 тага яқин ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилиниб, шундан 2 552 та ижро ишлари бўйича амалда 20 млрд. 88 млн сўм маблағлар ундирилган.
Мазкур амалга оширилган тадбирлар натижасида давлат фойдасига 2,6 млрд. сўм, тижорат банклари фойдасига 1,5 млрд. сўм, юридик шахслар фойдасигага 2,3 млрд. сўм, фуқароларга 989 млн. сўм пул маблағлари ундириб берилган.
Шунингдек, бўлим иш юритувида коммунал ташкилотлар фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб таъминотчи корхоналар билан биргаликда ишлар ташкил қилиниб, электр энергия, табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти корхоналари фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида 160 млн. 900 минг сўмлик 7 та табий газ, 24 млн 255 минг сўмлик 9 та ичимлик суви, 11 млн сўмлик 4 та иссиқлик таминот корхонаси фойдасига ҳамда 781 млн. 100 минг сўмлик 21 та электр энергия фойдасига ижро ҳужжатлари Қонуннинг тегишли моддаларига асосан иш юритувдан тамомланишига эришилди.
