“Янги Ўзбекистон” қиёфасидаги Деҳибаландда ўзгаришлар давом этмоқда
2026-06-24 10:05:00 / Янгиликлар

Деҳибаланд маҳалласи “Янги Ўзбекистон” қиёфасидаги намунавий маҳалла сифатида танланиб, ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Азамат Файзиев маҳаллада олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жараёнини кўздан кечирди.
Ташриф давомида маҳалланинг янада кўркам ва замонавий қиёфасини шакллантириш мақсадида Деҳибаланд ҳудудидаги йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларининг ташқи кўринишини яхшилаш, фасадларини таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари маҳалла инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли учун қулай ва замонавий яшаш муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.



