TXIF-2026: Инвестицияларни жалб қилишда туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳам фаол иштирок этмоқда!
2026-06-16 14:15:00 / Янгиликлар

Эътиборлиси, вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги саъй-ҳаракатларда туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳам елкама-елка туриб, фаоллик кўрсатишяпти. Айни дақиқаларда ҳудуд раҳбарлари тўғридан-тўғри хорижлик инвесторлар, халқаро компаниялар ва бизнес вакиллари билан юзма-юз музокаралар олиб бормоқда.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос имкониятлари ва драйвер соҳаларидан келиб чиқиб, «ҳудудбай» тизими асосида хорижий сармояларни тўғридан-тўғри маҳаллий лойиҳаларга йўналтириш, чекка ҳудудларда ҳам янги ишлаб чиқариш қувватлари ва саноат корхоналарини ташкил этиш, аҳоли учун юқори даромадли янги иш ўринларини яратиш масалалари кўрилмоқда.
Бу галги форумда Навоий вилоятининг ҳар бир гўшаси учун алоҳида инвестициявий пакетлар таклиф этилмоқда. Бу эса яқин келажакда шаҳар ва туманларимиз қиёфасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилади.




