МУАММОЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ, МАСЪУЛЛАРГА АНИҚ ВАЗИФАЛАР ЮКЛАТИЛДИ
2026-06-15 12:45:00 / Мажлислар

Нурота тумани ҳокимлигида навбатдаги аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Азамат Файзиев ҳамда даромади паст оилаларга бириктирилган масъул раҳбарлар иштирок этди.
Йиғилиш давомида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, ижро интизомини мустаҳкамлаш, edo.ijro.uz тизимидаги назорат ҳужжатлари, аввалги аппарат йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида инвестиция лойиҳалари, “Ташаббусли бюджет”, Ислом тараққиёт жамғармаси обектлари, “Драйвер” лойиҳалари, “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастурлари, шунингдек, оғир тоифадаги ҳудудлар ва маҳаллаларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижроси таҳлил қилинди.
Кун тартибида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 26-майдаги ПФ–100-сон Фармони ижросини ташкил этиш ҳамда ҳудудларда кичик бизнесни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Бундан ташқари, Президентнинг 2025-йил 26-декабрдаги ПФ–258-сон Фармони асосида “давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирувчи оилаларга бириктирилган масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, “Иш беринг” канали мурожаатлари ҳамда мигрантлар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда ПҚ–430-сон ва ПҚ–58-сон қарорлари ижроси, шунингдек, вилоят, шаҳар ва туман халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига оид топшириқлар ижроси ҳам батафсил таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида масалалар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, иш самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


