ДХХ кубоги мусобақаларининг Нурота тумани босқичи ғолиблари тақдирланди
2026-06-15 09:35:00 / Янгиликлар

Нурота туманида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг футбол тури бўйича ўтказилган ДХХ кубоги мусобақаларининг туман босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Азамат Файзиев, ДХХнинг туман бўлими бошлиғи А.Бўриев, туман прокурори Н.Авазов, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
⚽️ Мусобақаларда тумандаги 28 та маҳалладан 1 200 нафардан ортиқ футболсевар ёшлар фаол қатнашди.
📌 Туман босқичи якунларига кўра, 108 нафар ёшлар ғолиб ва совриндор сифатида эътироф этилиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
🏆 Ғолиблар билан танишинг:
⚽️ Мини футбол (қизлар)
🥇 1 ўрин — 1 сектор қизлар жамоаси
🥈 2 ўрин — 2 сектор қизлар жамоаси
🥉 3 ўрин — 4 сектор қизлар жамоаси
⚽️ Мини футбол (ўғил болалар)
🥇 1 ўрин — «Миришкор» маҳалласи жамоаси
🥈 2 ўрин — «Янгиҳаёт» маҳалласи жамоаси
🥉 3 ўрин — «Жарма» маҳалласи жамоаси
⚽️ Катта футбол (ўғил болалар)
🥇 1 ўрин — «Сайдато» маҳалласи жамоаси
🥈 2 ўрин — «Янгиҳаёт» маҳалласи жамоаси
🥉 3 ўрин — «Оқмачит» маҳалласи жамоаси
🎯 Шунингдек, мусобақаларда 1 ўринни қўлга киритган жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
👏 Ғолиб ва совриндор ёшларни муборакбод этамиз ҳамда вилоят босқичида омад тилаймиз!




