НУРОТА ТУМАНИДА ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-06-09 15:35:00 / Янгиликлар

Нурота тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан туман тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ўртасида «Энг намунали мактабгача таълим ташкилоти директори» кўрик-танлови ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида «Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивальи» ўтказилди.
Тадбирда Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиев иштирок этиб, фестиваль қатнашчилари томонидан яратилган ижодий қўл ишлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, иштирокчиларга келгусидаги касбий фаолиятларида муваффақият ва баркамоллик тилади.
Аҳамиятли жиҳатлардан бири сифатида, туман мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида 600 миллион сўмлик ваучер топширилди.
«Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивальи» натижаларига кўра:
1 ўрин — 5 ДМТТ жамоаси
2 ўрин — 7 ДМТТ жамоаси
3 ўрин — 8 ДМТТ жамоаси
«Энг намунали директор» кўрик-танлови ғолиблари:
1 ўрин — 6 ДМТТ директори Ачилова Дилдора
2 ўрин — 7 ДМТТ директори Ҳасанова Дилноза
3 ўрин — 1 ДМТТ директори Мансурова Муаттар



