Нурата туманида коррупсияга қарши қатʼий ва тизимли кураш давом этмоқда
2025-12-05 09:10:00 / Мажлислар

Тадбирда туман ҳокимлигининг коррупсияни барвақт аниқлаш, олдини олиш ва сабаблари ҳамда шароитларини бартараф этишга масʼул ходими томонидан ташкилот ва муассасаларда коррупсиянинг олдини олиш, ходимлар ўртасида ҳалоллик, шаффофлик ҳамда масʼулият тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.
Семинар давомида ташкилотларда фаолиятни очиқ ва шаффоф олиб бориш, коррупсиянинг хавф-хатарларини аниқлаш ва бартараф этиш, соҳада замонавий аксилкоррупсия тизимларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари ҳамда масʼулият чоралари ҳақида батафсил маʼлумотлар берилди. Тадбир иштирокчилари ҳалол меҳнат маданиятини таргʻиб қилиш ва очиқлик тамойилларига қатʼий риоя этиш зарурлигини таʼкидладилар.
Нурата туман ҳокимлиги коррупсияга қарши курашни давом эттириш, барча ташкилотларда шаффофликни кучайтириш ва фуқароларнинг ишончини таʼминлаш мақсадида амалий чораларни жадаллаштиришни давом эттиради.





