Меҳнат меъёрлари қандай белгиланади
2025-07-31 09:05:00 / Янгиликлар
Намунавий низом қуйидагиларни белгилайди:
• ташкилотларда меҳнат меъёрлари ва стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби;
• ёрдамчи ходимларнинг айрим тоифалари касблари ва лавозимлари бўйича иш ҳақининг намунавий меъёрлари.
Меҳнатни меъёрлаш – бу муайян ишлаб чиқариш шароитларида маълум бир иш ёки топшириқни бажариш учун зарур бўлган максимал вақтни аниқлаш, шунингдек, меҳнат натижалари ва иш ҳақи миқдорлари ўртасидаги мувозанатли нисбатларни ўрнатиш бўлиб, у турли тоифадаги ходимлар (гуруҳлар) сони ва жиҳозлар сонининг оптимал нисбатини аниқлаш имконини беради.
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва касблари таснифлагичи касблар ва лавозимларнинг бошқарув, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи ходимлар тоифаларига тегишлилигини аниқлаш учун қўлланилади.
Ёрдамчи хизматчилар тоифасига кирувчи штат бирликларини аниқлашда, аввало, ушбу тоифага мансуб айрим касблар ва лавозимлар бўйича ходимлар сонининг намунавий меъёрларига амал қилинади. Сўнгра, ёрдамчи хизматчилар сонининг маъмурий хизматчиларга нисбатан мутаносиблигини ҳисоблаш меъёрлари қўлланилади.
Норин туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти
О.Йўлдашев
