Юртимизда жорий йил май-июл ойларида "Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайлови" ўтказилади
2025-05-01 19:15:00 / Янгиликлар
Ўзбекистонда маҳалла тизимини ислоҳ қилиш ва унинг жамиятдаги ролини янада кучайтириш йўлида навбатдаги муҳим қадам қўйилди. “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунга киритилган янгиликлар асосида мамлакатимизда маҳалла раислари сайланмоқда.

Бугун Норин туманининг “Шўрариқ” маҳалласида маҳалла раиси учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Ушбу жараён очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, фуқароларнинг фаол иштироки билан ташкил этилди. Овоз беришда барча зарурий шарт-шароитлар яратилиб, жараёнлар маҳалла аҳолиси гувоҳлигида адолатли ва холис тарзда амалга оширилди.
Норин туманида ҳозирги кунда 57 та маҳалла фаолият юритиб, уларда 337 нафардан зиёд “маҳалла еттилиги” аъзолари иш олиб бормоқда.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.









