Янги Наманганда ободлик ва яшиллик сари қадамлар
2026-06-17 13:10:00 / Янгиликлар

Ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари маҳалланинг қиёфасини янада чирой очтириб, яшил ва файзли масканга айлантирмоқда. Манзарали дарахт кўчатлари ҳамда ранг-баранг гуллар экилиб, атроф-муҳитга ўзига хос гўзаллик бағишланмоқда.
Шу билан бирга, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳам изчил давом этмоқда. Ҳар бир амалга оширилаётган ташаббус маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудуд тараққиётига хизмат қилмоқда.
Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этиб, манзарали кўчатлар экишди. Нуронийларнинг дуолари ва ҳаётий тажрибаси, ёшларнинг шижоати билан уйғунлашган ушбу хайрли ишлар маҳаллада ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамламоқда.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати









