Норинлик ёш муайтайчилар жаҳон чемпионати ғолиблари бўлишди
2026-06-19 14:15:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 16–21 июнь кунлари Куала-Лумпур шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасидаги биринчи халқаро муайтай жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг турли давлатларидан минглаб ёш спортчилар иштирок этди.
Ушбу нуфузли мусобақада Наманган вилояти Норин тумани спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритдилар:
🥇 С. Хатамов — 1-ўрин
🥇 М. Соҳибжонов — 1-ўрин
🥇 Турсуналиева — 1-ўрин
🥇 Д. Шералиев — 1-ўрин
🥉 И. Одилов — 3-ўрин
Спортчиларнинг мазкур ютуғи уларнинг машаққатли меҳнати ва мураббийнинг самарали тайёргарлиги натижаси бўлди.
Норинлик ёш спортчиларнинг халқаро майдондаги ушбу муваффақияти туман спортчилари учун яна бир катта ютуқ сифатида эътироф этилмоқда.




