НОРИНДА БОЛАЛАР ҚУВОНЧИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ
2026-06-01 11:00:00 / Янгиликлар
Норин туманида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбири юзлаб болажонларга унутилмас онларни ҳадя этди.

Болалар оромгоҳида ташкил этилган тантаналар қувноқ куй-қўшиқлар, ранг-баранг чиқишлар ва кўнгилочар дастурларга бой бўлди.
Тадбирда қатнашган туман ҳокимлиги, хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ёш авлодни байрам билан қутлаб, уларга эзгу тилаклар билдирдилар.
Шодлик ва қувончга йўғрилган байрам давомида болажонларнинг самимий кулгуси, қувноқ кайфияти ва беғубор табассумлари тадбирга ўзгача руҳ бағишлади. Бу эса мамлакатимизда болалар бахти ва камоли учун кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









