Норин туманида шахсий қабуллар жадвали эълон қилинди
2026-05-25 13:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПФ-51-сон Фармони ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норин туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан фуқароларнинг шахсий қабуллари ўтказилади.

🔹 Ж.Нурматов — туман ҳокими
Сешанба куни, 14:00–16:00
🔹 Ғ.Примқулов — биринчи ўринбосар
Жума куни, 10:00–12:00
🔹 А.Юсуфов — ҳоким ўринбосари
Чоршанба куни, 14:00–16:00
🔹 Ж.Нурмухаммадов — ҳоким ўринбосари
Душанба куни, 10:00–12:00
🔹 Ш.Азизов — ҳоким ўринбосари
Пайшанба куни, 10:00–12:00
Фуқаролар белгиланган вақтларда ўз мурожаатлари билан шахсий қабулларда иштирок этишлари мумкин.
