“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви: очиқ мулоқот ва амалий ечимлар
2026-05-14 14:55:00 / Янгиликлар
“Пайшанба — Ёшлар куни” доирасида Норин тумани маданият марказида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Тадбир ёшлар билан эркин мулоқот қилиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш ҳамда долзарб масалаларни муҳокама этишга бағишланди.

Учрашув давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, таълим, бандлик, тадбиркорлик, имтиёзли кредитлар ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, қатор таклиф ва ғояларини билдиришди.
Шунингдек, тадбирда айрим ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар асосида амалий ёрдамлар ҳам кўрсатилди. Хусусан, томорқа ва деҳқончилик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларга мото-культиваторлар топширилди.
Тадбир очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ёшларнинг фикрини эшитиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ташаббусларини рағбатлантиришга хизмат қилди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати









