“Янги Наманган”да янгиланишлар кўлами кенгаймоқда
2026-05-13 11:50:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманида бўлиб, “Янги Наманган” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ўрганишлар давомида маҳаллада ижтимоий объектлар қурилиши, йўл ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, ҳудудни замонавий шаҳарсозлик асосида ривожлантириш ишларининг бориши кўриб чиқилди.
Вилоят раҳбари лойиҳаларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш, аҳолига қулай шарт-шароит яратиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан масъулларга тегишли вазифаларни белгилаб берди.
“Янги Наманган” маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳудуд қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Норин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.









