Норин туманида 2025 йил якунлари ва 2026 йил режалари муҳокама қилинди
2026-02-07 08:25:00 / Янгиликлар
Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов иштирокида туман ҳокимининг ўринбосари томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган қурилиш ва ривожлантириш лойиҳалари юзасидан ҳисобот тингланди.Ҳисоботда туман аҳолиси турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, 2025 йил давомида аҳоли учун янги уй-жойлар, таълим муассасалари — мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, йўл-транспорт, ичимлик суви ва электр таъминоти инфратузилмаси объектлари барпо этилгани қайд этилди.
Шунингдек, 2026 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор лойиҳалар — ижтимоий соҳа объектлари, тиббиёт ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича режалар тақдим этилди.Қурилиш комплексида сифат, муддат ва маблағлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати









