Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб олинди
2026-02-02 08:05:00 / Янгиликлар
Норин тумани маданият марказида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси ҳамда ПҚ–1 ва ПҚ–2-сонли қарорларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазият бошқармаси мутасаддилари, туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, масъул ташкилотлар ва маҳаллалар “еттилиги” вакиллари иштирок этди.Қарорлар мазмуни тушунтирилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактика ишларини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Чилонзор тажрибаси” асосида тайёрланган тақдимот орқали ҳудудда кўп учраётган жиноят турлари таҳлил қилинди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати









