Норин туманида “Ташаббусли бюджет” бўйича семинар ўтказилди
2026-02-02 20:30:00 / Янгиликлар
2026 йил 28 январь куни Норин тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими бошчилигида “Ташаббусли бюджет – 2026” дастури доирасида семинар-тақдимот бўлиб ўтди.

Семинарда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда бюджет ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида:
▪️ “Ташаббусли бюджет” жараёнларидаги янгилик ва ўзгаришлар
▪️ Лойиҳаларни 50/50 шерикчилик асосида молиялаштириш тартиби
▪️ 1-мавсумга тайёргарлик масалалари
юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, танафусга тушган МФЙлар ҳақида ахборот тақдим этилди ҳамда МФЙ раислари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Семинар иштирокчилари билдирган таклиф ва фикрлар келгуси жараёнларда инобатга олиниши таъкидланди.




