#муносабат Ўзбекистон – Япония: Стратегик шериклик янги босқичи
2025-12-22 18:00:00 / Янгиликлар

Бу ташриф давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий ва гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кенг кўламли музокаралар ўтказилди.
“Марказий Осиё + Япония” саммити
Саммит Токио шаҳрида биринчи маротаба давлат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари билан бирга Япония Бош вазири билан минтақавий ҳамкорликнинг таҳрири ҳам муҳокама қилинди. Давлатлар ўртасида транспорт инфратузилмаси, иқтисодий интеграция, технологиялар, “яшил” энергетика, инсон капитали ва рақамли трансформация каби йўналишларда қўшма истиқболли чоралар белгиланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири — “Марказий Осиё — Япония 2040” ҳамкорлик стратегияси, саммитларни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш, ва минтақада рақамли ҳамкорлик платформаси ҳамда иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишдир.
Бу ташриф ва саммит мамлакатимиз учун нафақат ўзаро муносабатлар, балки минтақавий барқарорлик, инновация ва иқтисодий ривожланишни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очди. Ўзбекистон–Япония стратегик шериклиги эса келажакка йўналтирилган юмшоқ куч ва ҳамкорликнинг амалий намунасига айланди.
Малика Таджибаева,
Маънавият ва маърифат маркази Норин туман бўлими раҳбари, туман Кенгаши депутати
