Норин туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот қилди
2025-12-22 13:25:00 / Янгиликлар
Бугун Норин туман ҳокими Жўрабек Нурматов туман Ёшлар марказида ўзига бириктирилган “Бобур” ва “Бўстон” маҳаллалари ёшлари билан учрашди.

Улар асосан ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони олиш каби масалаларда мурожаат қилишди.
Туман ҳокими мурожаатларни бирма-бир тинглаб, улар ечими бўйича шу жойнинг ўзида мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати






