22 декабр - "Ўзбекистон Республикаси Энергетиклар куни" туманимизда ҳам кенг нишонланди.
2025-12-22 13:15:00 / Янгиликлар
Сана муносабати билан Норин туманидаги “Тўйчибой ота” тантаналар мажмуасида тадбир бўлиб ўтди.

Шунингдек, байрам тадбирида иштирок этган туман ҳокими Жўрабек Нурматов, хуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари туманимиз "нур" чиларини байрамлари билан қутлаб, энергетикларнинг машаққатли ва шарафли касбларини адо этишларида сиҳат-саломатлик, куч-қувват тилади.
Тадбирда соҳанинг илғор вакилларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.









