Нукус туманида илғор пахта теримчилари рағбатлантирилди
2025-10-04 14:30:00 / Янгиликлар

Нукус тумани "Кердер" овул фуқаролар йиғини ҳудудида "Нажим ала қураш" фермер хўжалигида пахта терими мавсуми юқори даражада уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Фермер хўжалигидаги қишлоқ фаоллари томонидан терим ишларига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган теримчиларга Нукус тумани ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.



