"Янги қадам - янги имкониятлар" мавзусида тренинглар ўтказилди.
2025-10-02 17:25:00 / Янгиликлар

Инклюзив таълим - ҳар бир боланинг имкониятлари ва эҳтиёжларидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли таълим олишига йўл очадиган тизимдир. Шу мақсадда ўтган ҳафта давомида "Янги қадам - янги имкониятлар" шиори остида Нукус тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази психологи томонидан тренинг ташкил этилди.
🔹 Тренингда инклюзив таълимнинг мазмун-моҳияти ва жамиятда тутган ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.
🔹 Болаларни синфга қабул қилиш, ота-оналарнинг фаол иштироки ва ўқитувчиларнинг индивидуал ёндашуви - янги имкониятларга йўл очиши, шунингдек, ҳар бир қўйилган қадам натижасида болаларда ишонч, ота-оналарда умид, жамиятда бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари мустаҳкамланиши алоҳида таъкидланди.
Тренинг иштирокчилари учун ушбу ташаббус билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга, янги ғоялар ва илҳом манбасига айланди.






