Нукус шаҳри ҳокимлиги қабул ўтказди
2025-07-26 10:00:00 / Янгиликлар

Нукус шаҳри ҳокимлиги қабул ўтказди
Чилпиқ. Чилпиқнинг тепасига чиқиб Нўкисга қарадингизми? Ёки улкан баланд иморатдан пойтахтга назар ташладингизми? Бу шаҳар кафтдек бўлиб кўринади. Ҳовучлаб кафтингга сиғадиган...
Шу кичкинагина шаҳарчада ҳеч қандай муаммо, ташвиш йўқдай. Лекин, ичкарига кирган сари унинг турмуши аниқроқ кўзга ташланади. Бахтли одамлар кўзлари сени кутиб олиб, танимаса ҳам саломлашиб кетаверадиган чиройли одоби билан меҳмондўстлигини, тилагини билдиради.
Ҳар бир оилада муаммо бўлганидек, 350 мингдан зиёд аҳоли йиғилган жойда қувонч ҳам, кўнгилсизлик ҳам бўлиб туриши табиий.
Бу шаҳарни кимлардир мақтаган, яна кимдир танқидий назар билан сўзлар айтган.
Нўкис барига кўнгандек...
Чунки, ўз халқининг овози унга бегона, ёт эмас. Бегонасирамас фазилати билан Нукус йил саин ривожланиб, ёшариб, гуллаб-яшнаб турибди. Президентимизнинг фармон ва қарорлари ижроси натижа бериб, халқимизнинг бири икки бўляпти. Илгари айтилган сўзлар, кўчган одамлар бари-бари тилини тишлаб қолиб, кўчишлар сони камайиб, яшаш шароитлари яхшилангани сабабли аҳоли сони кундан-кунга ортиб боряпти.
Барча эзгу ишлар Президентимиз сиёсати ортида бўлаётганини одамлар англаб, тушуниб етмоқда. Яширадиган жойи йўқ, "Инсон қадри" нималигини билмасдик ҳам.
Икки одамнинг бири инсон қадри ҳақида тушунчага эга. Шундай эмасми?
Албатта ўзи кафтдек шаҳар бўлгани билан унда муаммо ва камчиликлар ҳам учрайди.
Шаҳар ҳокими А.Данияров раҳбарлигида ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликдан чиқиш, кўчаларни ободонлаштириш бўйича босқичма-босқич амалий чоралар кўрилмоқда. Шундай масалаларни аниқлашда, одамлар ҳаётига бахт нафасини олиб киришда шу йил 25 июль санасида шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж.Отежанов бошчилигида шаҳар фуқароларининг мурожаатлари тингланиб, унда фуқароларимизнинг ижтимоий, қурилиш, уй-жойларини таъмирлаш, турар-жой сўраш, соғлиғини тиклашга оид молиявий ёрдам беришдаги мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат ёзиб олиниб, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларига кўра, тегишли тартибда соҳа раҳбарлари назоратга олинишига топшириқлар берилди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, нукусликларнинг ўз олдига ташвишлари, қувончлари бор.
Қувонадиган сабаблари кўп бўлса кўп-да, лекин кўнгиллар қайғурадиган даражада эмас. Турмуш ташвишларидан озгина енгиллашай деб, шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиб туради.
Бунга ўз навбатида, ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилади.
