Давлат сиёсатининг бош йўналиши - инсон!
2025-06-24 17:30:00 / Янгиликлар

Давлат сиёсатининг бош йўналиши - инсон!
Бугун шаҳар ҳокими А.Данияров раҳбарлигида шаҳар муассаса-ташкилотлари раҳбарлари иштирокида олдинда белгиланган ишлар бўйича чуқур таҳлилдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда бюджет тушумлари, "Яшил иқтисодиёт," аҳоли мурожаатлари асосида маҳаллалардаги инфратузилмани янада яхшилаш, томорқаларга оқова сув олиб бориш, шунингдек, ижтимоий объектлар қурилиш ишларини жадаллаштиришдаги масалалари, топшириқлар ижроси мулоқот шаклида очиқ-ойдин ёритилди.
Шунинг билан келажакда қилиниши керак бўлган, халқнинг турмушини яхшилаш йўналишида ишлар белгиланиб, топшириқларнинг бажарилиши бирма-бир тасдиқланди.
